Линклар

Ҳиндистон ТИ вазири ўринбосари Ўзбекистон расмийлари билан учрашди


Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Пинак Ранджан Чакраварти 21 сентябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилган.

Учрашувда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гитеш Сарма ҳам иштирок этган.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Тошкентга “Марказий ва Жанубий Осиёда минтақалараро ҳамкорлик замонавий жараёни” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этиш учун келган.
XS
SM
MD
LG