Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Жанубий Корея $ 5 миллиардлик шартномалар имзолади


Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва Корея Республикаси Президенти Л.М.Бак.

Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва Корея Республикаси Президенти Л.М.Бак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 19 – 21 сентябр кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи чоғида қиймати 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ шартномалар имзоланди.

Ташриф ниҳоясида икки президент имзолаган қўшма баёнотда томонлар узоқ муддатга мўлжалланган ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттириш ниятида экани маълум қилинган.

Ислом Каримов ва Жанубий Корея Президенти Ли Мён Бак икки давлат ўртасида қонунчилик, туризм ва молия соҳаларида ҳамкорликка оид шартномалар имзоланганидан қониқиш ҳосил қилганлари билдирилган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, беш миллиард долларлик шартномаларнинг уч миллиард долларидан ортиқ қисмини Жанубий Кореянинг Ўзбекистонга бевосита инвестициялари ташкил этади.
XS
SM
MD
LG