Линклар

logo-print

Бангладеш полицияси намойишчилар билан тўқнашди


Дака шаҳридаги Миллий масжид олдида АҚШ байроғини кўтариб турган мусулмоннинг оёғи.

Дака шаҳридаги Миллий масжид олдида АҚШ байроғини кўтариб турган мусулмоннинг оёғи.

Бангладеш пойтахти Дакада Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбар ҳақорат қилинган "Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига норозилик билдириб намойишга чиққан одамлар билан полиция тўқнашди.

Полиция маълумотига кўра, полиция ходимлари бир неча автомобилни ёқиб юборган намойишчиларни тўхтатишга уринган пайтда зўравонлик рўй берган.

Бангладешдаги Исломий ташкилотлар Америкада суратга олинган филмга қарши намойишга чиққан одамларни полиция тўхтататишга уринаётганига норозилик тариқасида 23 сентябр куни мамлакат бўйлаб иш ташлашга чақирмоқда.

Аксар аҳолисини мусулмонлар ташкил қилган Бангладешда шу ҳафта бошида "Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмидан парчалар қўйилган Youtube Интернет порталига киришга тўсиқ қўйилди.
XS
SM
MD
LG