Линклар

Беларус МСК: Сайловдан олдин қарийб 20 фоиз сайловчи овоз берди


Витебск шаҳридаги 47-сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бераётган талабалар, 2012 йил 22 сентябр.

Витебск шаҳридаги 47-сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бераётган талабалар, 2012 йил 22 сентябр.

Беларус Республикаси Марказий сайлов комиссияси расмийлари якшанба куни мамлакат парламенти аъзолиги учун сайлов ўтказилишидан олдин рўйхатга олинган сайловчиларнинг қарийб 20 фоизи овоз бериб бўлганини билдирди.

Беларус мухолифати 23 сентябр кунги сайловни соҳта деб атаган. Мухолифат фикрича, сайлов натижаларига таъсир этиш учун муддатидан олдин овоз бериш йўлга қўйилган.

Шанба кунги сайловда қўғирчоқ парламент сайланиши ва ҳокимият авторитар президент Александр Лукашенконинг қўлида сақланиб қолиши кутилмоқда.

Мухолифат бу Лукашенконинг 18 йиллик ҳукмронлиги даврида ўтказилаётган энг ёмон сайлов эканини айтмоқда.

Ўтган ҳафта охирида мухолитфатдаги иккита йирик партия сайловдан ўз номзодларини қайтариб олган эди.
XS
SM
MD
LG