Линклар

logo-print

Озод Сурия армияси қўмондонлиги Туркиядан Сурияга кўчиб ўтди


Озод Сурия армияси жангчилари Сурия мухолифати байроғи олдида, Алеппо ш., 2012 йил 3 сентябр.

Озод Сурия армияси жангчилари Сурия мухолифати байроғи олдида, Алеппо ш., 2012 йил 3 сентябр.

Озод Сурия армияси раҳбарлари армия қўмондонлик маркази Туркиядан Сурия ҳудудига кўчиб ўтганини маълум қилди.

Озод Сурия армияси қўмондони Риёд Ал-Асаад ахборот агентликларига йўллаган видео лавҳада Озод Сурия армияси қўмондонлиги Суриянинг озод қилинган ҳудудига кўчиб ўтганини айтган.

Бироқ у қўмондонлик айнан қайси ҳудудда жойлашганини ошкор қилмаган.

Озод Сурия армияси Сурия президенти Башар Ал-Ассад режимини ҳокимиятдан ағдариш учун қуролли кураш олиб бораётган энг кўзга кўринган гуруҳ ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG