Линклар

АҚШ Сенати Покистон, Миср ва Ливиядаги Америка манфаатларига ҳужумлар уюштирилгани боис бу мамлакатларга молиявий ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги таклифни 81 га 10 та қарши овоз билан қабул қилмади.

АҚШ маъмурияти жума куни Покистон ҳукуматига Исломобод шаҳридаги АҚШ элчихонаси ва Лаҳор шаҳридаги АҚШ консуллигини зўравон намойишчилардан ҳимоя қилгани учун миннатдорлик билдирган эди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон мусулмонлар норозилигига сабаб бўлаётган ҳаваскор режиссёр суратга олган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми масаласини кўриб чиқишини айтди.

Бироқ Клинтон филм зўравонлик учун сабаб бўла олмаслигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG