Линклар

30 сентябрдан 5 октябрга қадар Тошкентда Иккинчи “Олтин гепард” Халқаро кинофоруми ўтказилади.

Олам.уз Интернет нашри хабарига кўра, тадбир доирасида 6 номнацияда ғолиблар аниқланади ва уларга “Олтин гепард” ҳайкалчалари топширилади.

Тошкент халқаро кинофоруми ҳакамлар ҳайъатига британиялик етакчи режиссер, Британия кино ва телевидение академияси директори, Европа киноакадемияси раиси ўринбосари Ник Пауэлл раислик қилади.

Фестивал давомида ҳаммаси бўлиб 473та бадиий, қисқа метражли ва анимацион филмлар кўриб чиқилади.

Иккинчи Тошкент халқаро кинофоруми танловларида иштирок этиш учун, ўтган йилдаги каби, Европа, Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Американинг 45 дан зиёд мамлакатидан аризалар келиб тушган.

Танловга киритилган намойишлар Ёшлар ижод саройида, “Premier-Hall” кинотеатрида ва City Makon маданий-маърифий кўнгилочар марказида, танловдан ташқари намойишлар Алишер Навоий номидаги санъат саройида, маҳорат дарслари Маданият ва санъат институти биносида бўлиб ўтади.

Тадбир “Ўзбеккино” миллий агентлиги кўмагида Фонд Форум томонидан ташкиллаштирилган.
XS
SM
MD
LG