Линклар

АҚШ сенаторлари расмий Киевга қарши резолюция қабул қилди


Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко.

АҚШ Конгресси Сенати собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг ҳали-ҳануз қамоқхонада қолаётгани муносабати билан Украина расмийларига қарши сиёсий санкциялар жорий қилишни таклиф қилувчи резолюцияни қабул қилди.

Резолюция лойиҳасини ишлаб чиққан республикачи сенатор Жеймс Инхоф фикрича, Тимошенко устидан маҳкама сиёсий бўлган. Резолюцияда Украина собиқ бош вазири муолажага муҳтож бўлгани учун уни зудлик билан озод қилиш талаби ҳам акс этган.

Шунингдек, резолюцияда украиналик бир неча юқори лавозимли амалдор, шу жумладан, президент Виктор Януковичнинг АҚШга кириши тақиқланишини ифода этган таклиф ҳам бор.
XS
SM
MD
LG