Линклар

Бугун Беларусда парламентнинг қуйи палатаси – Миллий йиғинга сайлов бўлиб ўтади.

Палатадаги 110 ўринга 290 нафардан зиёд номзод даъвогарлик қилаяпти ва уларнинг аксарияти мамлакатнинг амалдаги раҳбариятини қўлловчи сиёсий партияларга мансуб экани айтилмоқда.

Сайловларда мухолифатнинг “Адолатли дунё” партияси, Беларус социал-демократик партияси ва “Ҳақиқатни айт” фуқаролик кампанияси қўллаётган кишилардан иборат 26 нафар номзод ҳам қатнашмоқда.

Айни пайтда беларуслик мухолифатчиларнинг кўпчилиги 23 сентябр куни ўтказилажак парламент сайловларини бойкот қилишларини билдирганлар.

Парламент сайловлари бўлиб ўтган дея ҳисобланиши учун биринчи босқичда рўйхатларга киритилганлар умумий сонидан 50 фоиздан кўпроқ сайловчи участкаларга келиб, овоз бериши лозим.

Мухолифат фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва кузатувчилар аввалги кунлари кишиларнинг муддатидан олдин овоз беришга мажбур қилингани ва бошқа кўплаб қонунбузарликлар ҳақида билдиргандилар.
XS
SM
MD
LG