Линклар

Покистонлик вазир аксилисломий филм муаллифи боши учун мукофот ваъда қилди


“Мусулмонлар гуноҳсизлиги” аксилисломий филмига қарши Покистон шаҳарларидан бирида ўтказилган намойишдан лавҳа.

“Мусулмонлар гуноҳсизлиги” аксилисломий филмига қарши Покистон шаҳарларидан бирида ўтказилган намойишдан лавҳа.

Покистон ҳукумати аъзоларидан бири, темир йўллар вазири Ғулом Аҳмад Биллур АҚШда ишланмиш “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” аксилисломий филмини ишлаган шахснинг боши учун катта пул мукофоти ваъда қилди.

- Бугун Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақорат қилган бу шаккокни ким ўлдирса, мендан 100 минг доллар мукофот олажагини эълон қиламан, - деди вазир.

Шанба куни Пешоварда журналистлар билан учрашган Ғулом Аҳмад Биллур бу пулларни ўз чўнтагидан тўлашга ҳам тайёр эканини билдирди.

Покистонлик юқори лавозимли амалдор филмни ишлаган кишини таъқиб қилиш “савобли иш” эканини айтиб, бунда толиблар ва “Ал-Қоида” террорчилик тармоғи аъзолари ҳам иштирок этиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Интернетда пайдо бўлган ва Ислом дунёсида таҳқирли деб топилган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми кўплаб мусулмон ўлкаларда намойиш ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабаб бўлди. Хусусан, жума куни Покистонда юз берган тартибсизликлар чоғида 20 дан зиёд киши қурбон бўлди.
XS
SM
MD
LG