Линклар

logo-print
Шу кунда далада жавлон ураётган самарқандлик ҳашарчи талабаларга “қўшимча куч” сифатида вилоят имом-хатиблари ҳам пахта теримига жалб қилинди.

Озодлик мухбири билан суҳбатлашган иштихонлик фуқаронинг айтишича, тумандаги мактаб ва болалар боғчаси коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари билан тўлгани учун вилоят имом-хатиблари Иштихон туманининг “Меҳнат-Роҳат” қишлоғида яшовчи кишилар хонадонларига жойлаштирилмоқда.

Ўтган ҳафтада Озодлик эълон қилган “Фарғонада имомлар ҳам пахтага чиқарилди” сарлавҳали мақоладан сўнг Ўзбекистон мусулмонлар идораси ўзининг расмий сайтида бунга ўзига хос тарзда раддия бериб, имом-хатибларнинг пахта теришини хайрли иш ўлароқ эътироф этганди.
XS
SM
MD
LG