Линклар

logo-print

Эрон собиқ президентининг қизи қамоқ жазосини ўтай бошлади


Файза Ҳошимий.

Файза Ҳошимий.

Давлатга қарши ташвиқот олиб борганликда айбдор деб топилган Эрон собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжонийнинг қизи Файза Ҳошимий 23 сентябрдан бошлаб олти ойлик қамоқ жазосини ўтай бошлади.

У Лондон сафаридан қайтганидан кейин шанба куни ҳибсга олинган эди.

Файза Ҳошимий жорий йил январида суд қилиниб қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Бироқ отасининг аралашуви сабабли суд ҳукмини ишро этиш ортга сурилгани айтилмоқда.

Собиқ парламент аъзоси, Аёллар спорт федерациясининг собиқ раҳбари бўлган Файза Ҳошимий Эронда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан фаол шуғулланиб келган.

Суд Файза Ҳошимийни олти ойга озодликдан маҳрум этиш билан бирга унга беш йил давомида сиёсат, маданият ва журналистика соҳаларида ишлашини таъқиқлаган.

2009 йил Эронда ўтказилган президент сайловида Акбар Ҳошимий Рафсанжоний ва қизи Файза Ҳошимий президент Маҳмуд Аҳмадийнажодга қарши ўтказилган намойишларда қатнашган.

Рафсанжоний 1989 – 1997 йилларда икки муддат Эрон президенти бўлиб ишлаган.
XS
SM
MD
LG