Линклар

logo-print

Чехия делегацияси Олий Мажлис аъзолари билан учрашди


Чех Республикаси Парламент делегациясининг Ўзбекистонга 19 сентябр куни бошланган амалий сафари давом этмоқда.

Мазкур ташриф икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан амалга ошмоқда.

Тошкентдаги Чехия элчихонаси маълумотига кўра, Чехия Сенатининг Конституциявий-ҳуқуқ қўмитаси раиси Мирослав Антл бошчилик қилаётган делегация Ўзбекистон Олий Мажлиси юқори палатаси аъзолари билан учрашган.

Олий Мажлис қуйи палатаси вакиллари билан учрашувда Адлия вазирлиги, Бош Прокуратура, Олий суд, Конституциявий суд ва бошқа идоралар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинган.

Чехия делегацияси вакиллари Тошкентдаги Дунё иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан ҳам учрашган.

Чехия делегациясининг Ўзбекистонга сафари 24 сентябрга қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG