Линклар

Беларус мухолифатнинг етакчи партиялари 23 сентябр куниги сайловга бойкот эълон қилган.

Беларус Марказий сайлов комиссияси якшанба куни эрталаб рўйхатга олинган сайловчиларнинг қарийб 26 фоизи овоз бериб бўлганини маълум қилди.

Сайловда қўғирчоқ парламент сайланиши ва ҳокимият 1994 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган авторитар президент Александр Лукашенконинг қўлида сақланиб қолиши кутилмоқда.

Жума куни мухолифатдаги олтита партия фуқароларни сайловга бойкот эълон қилишга чақирган.

Мухолифат лидерлари фикрияа, сайловга бойкот президент Лукашенкога ишончсизликни англатади.

Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, сайлов арафасида Беларус мухолифатнинг бир неча аъзоси ҳабсга олинган.
XS
SM
MD
LG