Линклар

logo-print

Покистон вазири америкалик режиссёр боши учун $ 100 минг мукофот ваъда қилди


“Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига қарши Лаҳор шаҳрида ўтказилган норозилик намойиши, 2012 йил 21 сентябр.

“Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига қарши Лаҳор шаҳрида ўтказилган норозилик намойиши, 2012 йил 21 сентябр.

Покистоннинг Темир йўл вазири Ғулом Аҳмад Биллур Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини суратга олган америкалик ҳаваскор режиссёрнинг боши учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули беришни ваъда қилди.

Шанба куни Пешавор шаҳрида журналистлар билан учрашган Ғулом Аҳмад Биллур бу пулларни ўз чўнтагидан тўлашини айтди.

Покистонлик юқори лавозимли амалдор толиблар ва “Ал-Қоида” террорчи гуруҳи аъзолари ҳам ушбу “савобли иш”да қатнашишга таклиф қилди.

Интернетда пайдо бўлган ва Ислом дунёсида таҳқирли деб топилган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми кўплаб мусулмон ўлкаларда намойиш ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабаб бўлди.

Жума куни Покистонда юз берган тартибсизликлар чоғида 20 дан зиёд киши қурбон бўлди.
XS
SM
MD
LG