Линклар

Тошкентда дзюдо бўйича дунё кубоги учун эркаклар ва аёллар ўртасида мусобақалар бошланди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, Ўзбекистон ушбу нуфузли мусобақага учинчи марта мезбонлик қилмоқда.

Халқаро дэюдо федерацияси (IJF) томонидан ташкиллаштирилган мусобақада 13 мамлакатдан 118 нафар спортчи, яъни, 85 нафар эркак ва 33 нафар аёл дзюдочи қатнашмоқда.

22 сентябр куни бошланган мусобақада Ўзбекистондан 41 спортчи, яъни, 28 нафар эркак ва 13 нафар аёл дзюдочи барча вазнда дунё кубоги учун кураш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG