Линклар

Швейцарияда жамоат жойларида чекишни таъқиқлаш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.

Жамоа фикрини ўрганиш натижаларига кўра, сўралганларнинг 52 фоизи жамоат жойларида чекишни таъқиқлашга қарши эканини, 41 фоизи чекишни таъқиқлаш тарафдори эканини кўрсатган.

Сўралганларнинг етти фоизи бу ҳақда қатъий қарорга келмаганини айтган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили дунё бўйича 600 минг киши ўзи чекмаса ҳам сигарет тутунини ҳидлаш сабабли келиб чиқадиган касалликлардан вафот этмоқда.
XS
SM
MD
LG