Линклар

МСК: Беларусда парламент сайлови бўлиб ўтди


Беларус Президенти А.Лукашенка ўғли Николай билан Минскдаги сайлов участкасида овоз бермоқда, 2012 йил 23 сентябр.

Беларус Президенти А.Лукашенка ўғли Николай билан Минскдаги сайлов участкасида овоз бермоқда, 2012 йил 23 сентябр.

Беларус Марказий сайлов комиссияси мамлакат парламенти аъзолиги учун ўтказилаётган сайлов бўлиб ўтганини эълон қилди.

Комиссия расмийларига кўра, 23 сентябр маҳаллий вақт билан соат 14га қадар рўйхатга олинган фуқароларнинг 50 фоиздан кўпи сайлов участкаларида овоз берган.

Мухолиф партиялар сиёсий маҳбуслар қўйиб юборилишини талаб қилиб, фуқароларни сайловга бойкот эълон қилишга чақирган.

Ундан олдин Минск шаҳридаги сайлов участкасида овоз берган президент Александр Лукашенка журналистларга “халқаро кузатувчи ташкилотлар очиқ ва ҳалол сайлов ўтказишни Беларусдан ўрганиши кераклиги”ни айтган.

Лукашенка сайловдан кейин Беларуснинг Ғарб давлатлари билан муносабати яхшиланишига умид билдирган.

Сайлов натижасида Беларусда қўғирчоқ парламент тузилиши ва ҳокимият 1994 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган авторитар президент Александр Лукашенканинг қўлида сақланиб қолиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG