Линклар

logo-print

Сурия ҳукумати кучлари қатор минтақаларга ҳужумни кучайтирди


Сурия армиясининг ҳаво ҳужумига учраган Алеппо (Ҳалаб) шаҳридаги вайрон бўлган бинолардан бири, 2012 йил 19 сентябр.

Сурия армиясининг ҳаво ҳужумига учраган Алеппо (Ҳалаб) шаҳридаги вайрон бўлган бинолардан бири, 2012 йил 19 сентябр.

Сурия мухолифати ҳукумат кучлари якшанба куни қатор вилоятларни бомбардимон қилгани ва Алеппо (Ҳалаб) шаҳрининг бир неча туманида исёнчилар ва армия аскарлари ўртасида отишмалар содир бўлганини билдирди.

Суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, 23 сентябр куни ҳукумат кучлари мамлакат шимолидаги Идлиб, жанубий Дераа вилояти ҳамда Сурия марказида жойлашган Ҳомс вилоятининг Ал-Растан шаҳрини бомбардимон қилган.

Алеппо (Ҳалаб) шаҳрида эса исёнчилар ва армия аскарлари ўртасида шиддатли жанглар бўлгани хабар қилинди.

Бир кун олдин Озод Сурия армияси қўмондони Риёд Ал-Асаад қўмондонлик маркази Туркиядан Сурия ҳудудига кўчиб ўтганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG