Линклар

Доғистондаги отишмада тўрт киши ўлди


Доғистоннинг Хасавюрт шаҳрида юз берган отишма чоғида полиция ходимлари тўрт нафар муҳтамал жанггарини ўлдирди.

Якшанба оқшомида полициячилар олдиларидан ўтиб кетаётган машина ҳайдовчисидан тўхташни талаб қилган пайтда автомобил ичида ўтирган кишилар уларга қарата ўт очган.

“Интерфакс” агентлигининг Доғистон Тергов қўмитаси тергов бошқармасидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Ўлдирилган кишиларнинг шахси аниқланмоқда.
XS
SM
MD
LG