Линклар

Саудий Арабистонида маҳкумларнинг қариндошлари намойишга чиқди


Саудий Арабистони пойтахти Ар-Риёд яқинида жойлашган Қосим қамоқхонаси олдида ўнлаб одам маҳкум қариндошларининг озод қилиниши талаби билан норозилик намойиши ўтказди.

Маълумотларга кўра, кеча бўлиб ўтган намойишда иштирок этганлар полиция томонидан ўраб олинган.

Маҳаллий фаолларга кўра, расмийлар мамлакат қамоқхоналарида айби бўйнига қўйилмаган минглаб одамларни тутиб турибдилар.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Саудий Арабистони ҳукуматини радикал диндорлар билан кураш баҳонасида диссидентларни таъқиб қилаётганликда айбламоқда. Расмийлар эса мамлакатда сиёсий маҳбуслар йўқлигини иддао қилади.

Саудий Арабистони қироллигида норозилик акциялари қонунан тақиқлаб қўйилгани учун у ерда намойишлар жуда кам ўтади.

Аввалги йили қатор араб давлатларида бўлиб ўтган “араб баҳори” ҳам қиролликни четлаб ўтганди.
XS
SM
MD
LG