Линклар

logo-print

Ироқда террорчилик хуружидан беш киши нобуд бўлди


Ироқ пойтахти Бағдодда якшанба куни содир этилмиш террорчилик хуружидан камида 5 киши ҳалок бўлди.

Садр-Сити мавзеида кичик автобусга жойлаштирилган бомба портлаши оқибатида уч киши нобуд бўлди, олти киши яраланди.

Орадан бир неча соат ўтгач, Бағдод ғарбида юз берган отишма чоғида полиция генерали ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

France-Presse агентлиги маълумотларига кўра, зўравонлик хуружлари натижасида бу ой Ироқда 170 нафардан зиёд киши ўлди, 670 га яқин киши турли даражада тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG