Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажодни васвасага солувчи баёнотлар хавфидан огоҳлантирди.

БМТ раҳбари Эрон ўз ядровий дастурининг фақат тинч мақсадларни кўзлашига халқаро ҳамжамиятни ишонтириш учун ғайрат кўрсатиши лозимлигини ҳам билдирди.

Бан Ки Мун Маҳмуд Аҳмадийнажод билан шу ҳафта ўтказилажак БМТ Бош ассамблеясининг йиллик сессияси арафасида учрашди.

Якшанба куни Исломий инқилоб посбонлари корпусининг генерали Амир Али Ҳожизода, агар Исроил давлати Эронга ҳужум қилиш учун тайёрланаётганига амин бўлса, Эрон Исроилга огоҳлантирув зарбаларини бериши мумкинлиги ҳақида баёнот берганди.

Ғарб давлатлари Теҳронни ядровий қурол яратишга ҳаракат қилаётганликда айблайди, Эрон эса бу айбловларни рад қилиб келади.
XS
SM
MD
LG