Линклар

Ўзбекистон хўжалик судларига ўз қарорларини Интернетда эълон қилиш мажбурияти юкланди


Ўзбекистон хўжалик судлари 2013 йилнинг 1 июнидан чиқарган қарорларини ўз сайтларида эълон қилиши мажбурий этиб қўйилди. Бундай тартиб 2013-2014 йиллардан киритилажак Корчалонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка кўпроқ эркинлик беришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш ва тадбирларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида жорий қилинмоқда.

Podrobno.uz сайтининг ёзишича, ҳозир Ўзбекистон Олий хўжалик суди мазкур механизм устида ишлаяпти.

2013 йилнинг 1 июнидан хўжалик судларига Интернет орқали шикоят аризаси ва илтимоснома билан мурожаат қилиш имконияти ҳам пайдо бўлади. Шунингдек, мазкур тизим воситасида суд иштирокчиларига чақирув қоғози ҳамда бошқа суд ҳужжатларини юбориш мумкин бўлади.
XS
SM
MD
LG