Линклар

Қозоғистонда узоқ йилдан буён бош вазир лавозимида бўлиб келган Карим Масимов душанба куни истеъфо берди.

Айни пайтда президент Нурсултон Назарбоев уни ўз маъмуриятига бошлиқ этиб тайинлаган.

Шунингдек, Назарбоев ҳукумат таркибидаги вазирларнинг ҳам истеъфосини қабул қилган, лекин янги ҳукумат тузилгунга қадар улардан ўз лавозимларида ишлаб туришларини тайинлаган.

Карим Масимов 2007 йилдан буён Қозоғистон бош вазири лавозимида бўлиб келаётган эди.

Интерфакс хабарига кўра, президент Назарбоев бош вазир муовини Серик Аҳметовни бош вазирликка тавсия этиш ниятида.
XS
SM
MD
LG