Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:45

“Паризод” фильми “Киношок-2012” гран-присини олди


Ўзбек режиссёри Аюб Шаҳобиддиновнинг “Паризод” фильми “Киношок-2012” фестивалининг гран-присига сазовор бўлди.

Бу ҳақда кинофорум сайти хабар берди. 23 сентябрь куни Анапада МДҲ, Латвия, Литва ва Эстония мамлакатларининг "Киношок-2012" XXI Очиқ кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.

Фильм қишлоқда тасодифан пайдо бўлиб қолган қиз ҳақида. Унинг фариштадек беғуборлиги барчани ўзига жалб қилади ва ҳамма уни Пари қиз деб атай бошлайди. Фестивалда жами 14 та картина иштирок этди.

“Васий” трагикомедиясини суратга олган грузиялик Заза Урушадзе энг яхши режиссёр, “Ёлғиз орол” фильми учун Пеэтеру Симму энг яхши сценарийнавис, “Мен ҳам хоҳлайман” лентаси учун Александр Симонов энг яхши оператор сифатида тан олинди.
XS
SM
MD
LG