Линклар

Назарбоев бош вазир лавозимига Серик Аҳметов номзодини илгари сурди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бош вазир лавозимига Серик Аҳметов номзодини тавсия этди.

Бу ҳақда Қозоғистон парламенти спикери Нурлан Нигматулин Твиттердарги расмий микроблогда маълум қилган.

Аҳметов шу пайтгача бош вазир ўринбосари лавозимида бўлиб келган. Парламент тасдиғидан ўтгани тақдирда у Карим Масимов ўрнини эгаллайди.

Қозоғистонда узоқ йилдан буён бош вазир лавозимида бўлиб келган Карим Масимов истеъфо берган эди.

1990 йилдан буён иқтидорда қолаётган президент Нурсултон Назарбоев бошқаруви остида Серик Аҳметов саккизинчи бош вазир бўлиши кутилмоқда.

Назарбоев ҳукумат таркибидаги вазирларнинг ҳам истеъфосини қабул қилган, лекин янги ҳукумат тузилгунга қадар улардан ўз лавозимларида ишлаб туришларини тайинлаган.
XS
SM
MD
LG