Линклар

Бугун Озарбайжондаги Франция элчихонаси олдида Муҳаммад Пайғамбар карикатураларининг "Charlie Hebdo" француз нашрида босилишига қарши намойишлар бўлиб ўтди.

Элликдан зиёд намойишчи элчихона томон юриш қиларкан полиция уларни куч билан тарқатди, айримларини ҳибсга олди.

“Charlie Hebdo” журналида Муҳаммад Пайғамбар кулги қилинган сурати босилиши ортидан Франция ҳукумати 20дан ортиқ мусулмон дамлатларида ўз элчихоналарини ёпишига тўғри келганди.

Аввалроқ, "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" аксилисломий филмга қарши намойишларда жами ҳалок бўлганлар 50 дан ошган яна ўнлаб кишилар жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG