Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Беларусдаги якшанба кунги сайловлар адолатли ва эркин ўтказилмаганини билдирди.

ЕХҲТ вакили Маттео Мекаччининг таъкидича, сайловлар тенглик ва рақобат тамойиллари асосида ўтказилмаган. ЕХҲТнинг Демократик муассасалар ва инсон ҳуқуқлари бюроси миссияси кузатувчиси Антонио Милошоски ҳам Беларусдаги сайловларга шундай баҳо берди.

Якшанба куни Беларусда ўтган парламент сайлови натижаларига кўра, ҳеч бир мухолиф ўтмаган.

Беларус парламенти қуйи палатасига ҳаммаси бўлиб 109 нафар депутат сайланди.
Беларус Марказий сайлов комиссияси раиси Людмила Ермошинанинг маълум қилишича, 110 ўринли палатага Гомел вилоятидаги округларнинг биридангина депутат сайланмай қолган ва бу ерда қайта сайлов ўтказилади.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, кечаги сайловда сайловчилар давомати 74 фоизни ташкил қилган.

Озодлик мухбирининг қайд этишича, қуйи палатага сайланган кишиларнинг барчаси мамлакатнинг амалдаги раҳбарияти тарафдорлари бўлиб ҳисобланади.

Мухолифатдаги аксар партиялар мазкур сайловларни бойкот қилган. Ўз қўшма баёнотида Беларус мухолифати сайлов натижаларини тан олмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG