Линклар

Фуад Рустамхўжаев қотиллари ҳануз топилмаган


Фуад Рустамхўжаев 2011 йилнинг май ойида Берлинда таъсис этилган Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Россиядаги етакчиси бўлган.

Фуад Рустамхўжаев 2011 йилнинг май ойида Берлинда таъсис этилган Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Россиядаги етакчиси бўлган.

Россия Тергов қўмитаси ўтган йилнинг 24 сентябр куни, Иваново шаҳрида ўз уйи олдида отиб кетилган ўзбек мухолифати етакчиларидан бири Фуад Рустамхўжаев қотиллиги бўйича тергов боши берк кўчага кириб қолганини айтмоқда.

Тергов тўхтаб қолди

24 сентябр куни Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоли, Иваново шаҳар Жомеъ масжиди имом-хатиби Фуад Рустамхўжаевнинг ўз уйи олдида отиб кетилганига бир йил тўлди.

38 ёшли фаолнинг ўлдирилганини тергов қилаëтган Россия Тергов қўмитасининг Иваново шаҳар бошқармаси бошлиғи муовини адлия подполковниги Надежда Суханова қотиллик ҳамон фош қилинмаганини маълум қилди.

- Мен фақат, тафтиш амалиётларининг барча комплекси бажарилгани боис, тергов вақтинча тўхтаб қолганини айтишим мумкин. Бу жиноятни содир этган шахс аниқланмагани терговни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Аммо бу тергов мутлақо тўхтади, дегани эмас! Оператив-қидирув амалиётлар давом этмоқда, терговчилар ва ишни шахсан бошқариб бораётган тергов қўмитаси раҳбари тафтишни назорат қилиб турибди. Бу дегани, ҳар ойда бир маротаба тергов ҳайати бу иш юзасидан йиғилиш ўтказади ва ҳисобот бериб боради, дейди Иваново шаҳар тергов қўмитаси вакили Надежда Суханова.

Жиноят буюртма эканини эътироф этган тергов бошқармаси расмийси бунга ўхшаш жиноятлар одатда ёлланма қотиллар томонидан содир этилади ва шу сабабли уни фош этишда муайян қийинчиликлар юзага келиши табиий, дейди.

Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Россия бўйича етакчиси¸ тадбиркор ва имом Фуад Рустамхўжаев 24 сентябр куни тунги 11 лар атрофида ўз уйи олдида отиб кетилган эди.

26 сентябр куни қотиллик юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 105-моддаси¸ 1-банди бўйича жиноий иш очилган. 2011 йилнинг май ойида Берлинда таъсис этилган Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Россиядаги фаоли Фуад Рустамхўжаевнинг ўлими юзасидан Иваново терговчилари тўртта асосий версия устида иш олиб бораётгани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

Швецияда ўзбек имоми Обид қори Назаровга қилинган суиқасд ва Ивановода Фуад Рустамхўжаевнинг ўлдирилиши ўртасида бирор боғлиқлик бор-йўқлиги тўғрисидаги Озодлик саволига Иваново Тергов қўмитаси вакиласи Надежда Суханова терговчилар бу версияни ҳам текшириб чиқаётганини маълум қилди.

Терговчилар Фуад Рустамхўжаевнинг ўлими унинг диний, иқтисодий, сиёсий фаолияти ва маиший сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган версияларни текширмоқда.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзолари ва Туркиядаги инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ЎХҲнинг Россиядаги фаоли Фуад Рустамхўжаевнинг ўлимини қоралаб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги биноси олдида норозилик намойиши ўтказган. Ҳаракат аъзолари Фуад Рустамхўжаев ўлимида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини айбламоқда.

Баҳодир Рустамхўжаев: “Терговни Оллоҳга топширдик!”

Марҳумнинг яқинлари ҳам терговчилардан тафтиш борасида бирор жўяли маълумот ололмаганидан ҳафсалалари пир бўлганини айтмоқда.

Марҳумнинг Қозонда яшайдиган укаси Боҳодир Рустамхўжаев Иваново терговчилари авввалига жуда фаоллик кўрсатгани, вақт ўтиши билан акасининг ўлдирилиши юзасидан терговни сустлаштирганини айтади Озодлик билан суҳбатда.

- Охирги маротаба августда дадам билан борган эдик Ивановога, шунда документлар қўлдан қўлга ўтиб кетганини аниқладик. Улар очилмайдиган ишларни шундай қилар экан. Булар акамиз вафотида жудаям актив эди. Кейин негадир, билмадик, Россияда жиноятлар кўрлиги учунми, ташлаб қўйишди ўз ҳолига. Биз ҳам бошида Оллоҳга топширганмиз бу нарсани.. Дадамни ҳам ҳафсаласи пир бўлиб чиқди. Акам раҳматлининг айпадию айфонлари, иккита ноутбукларини олиб қўйишган эди терговга, шуларни қайтариб беришмади. Дадам “Беринглар, ўғлимдан эсталик сифатида”, деса “Йўқ, делони ёпмадик”, дейишибди. “Терговчиси билан учрашдим, ҳоли бирор гап йўқ”, дедилар дадам. “Бу қотилнинг қўл излари Россия территориясида маълумотлар базасидан чиқмади”, дейишди,- дейди Фуад Рустамхўжаевнинг укаси.

Боҳодирнинг шунингдек айтишича, акасининг оиласи Ўзбекистонга қайтиб кетган.

- Бир йил муддат ҳақиқатан узоқ муддат... Оилаларини биз Ўзбекистонга жўнатвордик, келинойим ҳомиладор эди, эсингизда бўлса. Акамнинг қирқи чиқар-чиқмас зудлик билан шифохонага ёткизилиб нобуд бўлиб кетди бола. Сиқилишлардан дейишяпти. Иккита жажжи қизалоғи бор, келинойим билан улар ҳам Ўзбекистонда,- дейди Фуад Рустамхўжаевнинг укаси Баҳодир.



Россияда кейинги йиллар ичида бир нечта мусулмон жамоалари раҳбарлари ўлдириб кетилган.

2010 йилнинг 10 октябрида уйига кетаётганида номаълум шахслар томонидан ўз машинасида отиб кетилган Янги Уренгой масжиди имоми Исомуддин Акбаров шулар жумласидандир. Асли Наманган вилоятининг Уйчи туманидан бўлган 51 ёшли Исомуддин Акбаров 90-йиллар ўрталаридан буён Янги Уренгой масжидида имомлик қилиб келган.

Исомуддин Акбаров қотиллари ҳам ҳанузгача аниқланмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG