Линклар

logo-print
Қозоғистон парламенти бир овоздан Қозоғистон бош вазири лавозимига Серик Ахметовни тайинлашни маъқуллади.

Бундан аввал Карим Масимов бош вазирлик лавозимидан истеъфо берган ва президент девони раҳбари этиб тайинланганди.

Ахметов турли йилларда Астана шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан тортиб Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2012 йил январидан сентябригача Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

1990 йилдан буён иқтидорда қолаётган президент Нурсултон Назарбоев бошқаруви остида Серик Аҳметов саккизинчи бош вазирдир.

Назарбоев ҳукумат таркибидаги вазирларнинг ҳам истеъфосини қабул қилган, лекин янги ҳукумат тузилгунга қадар улардан ўз лавозимларида ишлаб туришларини тайинлаган.
XS
SM
MD
LG