Линклар

АҚШ якшанба куни Белорусда ўтган парламент сайловларини “эркин бўлмаган нодемократик сайлов” қаторида танқид қилди.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Виктория Нуланд Америка ва Белорус алоқаларининг яхшиланиши Минскнинг демократик тамойиллар ва инсон ҳуқуқларига амал қилишига, жумладан, сиёсий маҳбусларнинг озод этилишига боғлиқ эканини айтди.

Аввалроқ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Белорусдаги сайловлар ҳалол ўтмагани ҳақида баёнот берган эди.

Минск расмийлари бу баёнотни “ноҳолис ва сиёсийлаштирилган” деб баҳоламоқда.
XS
SM
MD
LG