Линклар

Чех полицияси одамлар ўлимига сабаб бўлган метил спиртидан ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар юзасидан очилган жиноят иши ниҳоясига етказилганини маълум қилди.

Метил спиртидан тайёрланган алкогол ичимликларини истеъмол қилганлардан 25 киши ўлган ва бир неча ўн киши саломатлигини йўқотган эди.

Злин шаҳри прокурори Роман Кафканинг билдиришича,заҳарли спиртли ичимлик ишлаб чиқаришни ташкил этишда гумонланган 2 одам қўлга олинган. Жиноий иш бўйича жами 40 одам гумон остига олинган, улардан 22 нафари ҳибс қилинган.

Қўлга олинганлар 15 минг литр заҳарли спиртли ичимлик тайёрлаганликда айбланмоқда. Улар 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG