Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон мусулмонларни босиқликка чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Покистон президенти Асиф Али Зардорий.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Покистон президенти Асиф Али Зардорий.

Ню Йоркда 25 сентябр куни БМТ Бош Ассамлеясининг навбатдаги сессияси ўз ишини бошлайди.

Сессия арафасида Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон мусулмон давлатларида “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига норозилик сифатида ўтказилган намойишларни муҳокама қилди.

Ҳиллари Клинтон дунё мусулмонларини босиқликка ва намойишлар пайтида зўравонликлардан воз кечишга чақирди.

Ўтган жума куни Покистонда ўтказилган намойиш чоғида полиция билан содир этилган тўқнашувда камида 15 одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG