Линклар

Бишкекда диндорлар АҚШ элчихонаси олдида намойиш ўтказади


Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғли.

Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғли.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 25 сентябр куни АҚШда яшовчи шахс томонидан суратга олинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги”филмига ва Франциядаги сатирик журналда Муҳаммад пайғамбар карикатура қилинганига қарши норозилик намойиши ўтади.

Намойиш ташкилотчиси бўлган Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғлининг айтишича, АҚШ элчихонаси олдида ўтадиган митингда мингдан ортиқ диндорлар қатнашиши кутилмоқда.

Бир неча кун олдин Бишкекдаги Биринчи май туман суди “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини Қирғизистон ҳудудида тарқатилиши ва намойиш этилишини тақиқлаган қарор чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG