Линклар

logo-print
Apple ширкати 21 сентябр куни сотувга чиқарилган iPhoneнинг янги модели уч кун ичида 5 миллион дона сотилганини маълум қилди.

iPhone 5 дунёнинг 9 давлати, жумладан, АҚШ, Франция, Канада ва Японияда сотувга чиқарилган эди. Шу ҳафтанинг охиригача iPhone 5 яна 22 давлатда сотувга чиқарилади. Apple жорий йилнинг охиригача iPhone 5 дунёнинг юзта давлатида сотиладиган бўлади.

2011 йилда iPhone 4S сотувга чиқарилганидан кейинги уч кун ичида тўрт миллион дона сотилган эди. iPhone 5 эса Apple ширкатига сотувлар бўйича янги рекордни совға қилди. Бироқ смартфон янги моделининг харидоргирлиги ширкат вакиллари режалаштирганидан озроқ бўлиб чиқди. Apple ширкати биринчи уч кун ичида олти миллион дона iPhone 5 ни сотилишини башорат қилган эди.
XS
SM
MD
LG