Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:04

Қирғизистонда ҳам қўйлар қирилмоқда


Қирғизистоннинг Сузоқ туманида икки мингга яқин қўйнинг қирилиб кетишида Ўзбекистон фуқароси айбланмоқда. Айни пайтда унга қарши жиноят иши очилган ва қидирувга берилган.

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида қирилган қўйлар сони бир минг етти юздан ошиб кетди. Қўйлар ўлимига чечакка қарши эм дори сабаб бўлган деб таҳмин қилинмоқда.

Жалолобод вилоят ветеринария департаменти мутахасиси Эрмамат Калмаматов қўйлар эмланган мазкур дори таркибини аниқлаш қийин бўлаётганини айтди:

- Бу вакцинани ҳозир Ўшда, Бишкекда текширувдан ўтказилмоқда. Ветеринария илмий тадқиқот институти ҳам бу дори таркибини ўрганаяпти. Чечак касалидан чорва моллари бу даражада қирилиб кетиши мумкин эмас эди. 24 сентябргача Сузоқда 1787 бош қўй ўлди. Вакцинанинг таркиби нимадан иборат эканини аниқлаш жуда қийин бўлаяпти, -деди Эрмамат Калмаматов.

Жалолобод вилоят ҳуқуқ-тартибот тузилмлари олиб борган тергов –суриштирув ишлари натижасида қўйларнинг қирилишига сабаб бўлгани айтилаётган эм дорини маҳаллий аҳолига Ўзбекистон фуқароси сотгани аниқланган. Сузоқлик ветеринар Талип Ташболотов ҳам ундан тўрт мингдан ортиқ эм дорини сотиб олган экан.

- Чечакка қарши дори чорваси бор одамлар томонидан кўп сотиб олинади. Мен Зиёвуддин деган йигитдан тўрт минг уч юз доза сотиб олганман. Ҳозир бу дори билан эмланган қўйлар ўлиб кетаяпти. Бу дори этикеткасида Россиянинг Покров шаҳридаги илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқарилгани ёзилган экан, -деди ветеринар.

Жалолобод вилоят Ички ишлар бошқармаси тарқатган маълумотда айтилишича, Сузоқ туманида қўйларнинг қирилиб кетиши юзасидан тўртта жиноят иши очилган. Эм дори Ўзбекистон фуқаросидан сотиб олингани учун мазкур дори Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган деб тахмин қилинган эди. Бироқ Жалолобод вилоят милицияси расмийси Таирбек Жоробеков бу тахмин тасдиқланмаганини айтди:

- Талип Ташболотовга, махсус билими бўлмасдан туриб дори сотган Махабат Масалиевага, Сузоқ туман Кўгарт қишлоқ ҳукумати раисига ва Ўзбекистоннинг Зиёвуддин деган фуқаросига нисбатан жиноят ишлари очилди. Ўзбекистон фуқаросининг тўлиқ исми-шарифи аниқланди, -деди Таирбек Жоробеков.

Жалолобод вилоятида 24 сентябрдан бошлаб қўй гўшти сотилиши тақиқланди. Қирғиз мутахасислари таркибини аниқлай олмаётган эм дори эса экспертиза учун Москвадаги лабараториялардан бирига жўнатилади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG