Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:42

Ўзбекистонда “бола пули” бериш тартиби ўзгарди


Ўзбекистонда “Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартишлар киритилди.


Норма.уз Интернет газетаси хабар қилишича, 21 сентябрдан бошлаб жорий этилган янги тартибга биноан ишламайдиган оналар ойлик нафақа олиш учун шу пайтгача бўлганидай оиласи аъзоларининг сўнгги 12 ой давомидаги даромадлари тўғрисида эмас, балки сўнгги 3 ойдаги даромадлари тўғрисида маълумотнома топширишлари лозим.

21 сентябргача тартиб қандай бўлганини Бухоро ва Тошкентдаги икки маҳалла оқсоқолидан суриштирдик.

Боласи иккига кирмаган аёл нафақа олиши учун унинг эри ишлаши шарт

Бу гапни саволларимизга жавоб берган Буҳоро шаҳридаги маҳаллалардан бирининг фуқаролар йиғини раисидан айтди. Шахси сир қолишини истаган суҳбатдошимиз ўзи етакчилик қиладиган маҳаллада икки ёшгача боласи бор аёлларнинг аниқ сонини билмаслиги, лекин уларнинг 12 нафари нафақа олишини айтади.

- Менда маълумот йўқ. Чунки бизлар қоғозларни оламиз. Ўша айтилган қоғзолар бўйича ҳозирча менга 12та мурожаат қилаяпти.

Озодлик: Нафақа олиш учун сизга қанақа қошғоз кўрсатишлари керак?

- Биринчи навбатда ўзи икки ëшгача онаси бўйича иш жойидан маълумот сўрамаймиз. Чунки бола тарбияси билан банд. Лекин отаси албатта ишлаши керак. Унинг бир йиллик иш ҳақи керак. Ундан кейин бизлар энг асосий талаб қиладиганимиз пенсионний фонд бўйича ишлаб ўтирган жойидан пенсионний книжка очилади уларга. Ана ўшанинг асл нусхаси ëки копиясини талаб қиламиз. Кейин отасининг бир йиллик иш ҳақини талаб қиламиз. Агар онаси ишлаган бўлса, то декретнийгача иш ҳақларини талаб қиламиз. Агар иш ҳақи мезонларига жавоб берса бўлади. Ана шу гаплар.

Озодлик: Эри ишламасачи?

- Ишламаса, биз қабул қилмаймиз. Ишлаш керак. Отаси ишламаса бўлмайди.

Озодлик: Иш топа олмасачи?

- Иш жойларини таклиф қилмаиз. Бизда иш жойлар бор, дейди Бухоро шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раиси.

Боласи иккига кирмаган аёл 108 минг сўм нафақа олади

Бу маълумотни Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раисидан сўраб билдик.

Озодлик: Сизнинг маҳаллангизда қанча нафақахўр бор?

- Болалар пули оладиганми?

Озодлик: Ҳа.

- Ҳозир камайиб кетган. 22та 18 ëшгача.

Озодлик: 18 ëшмас, боласи иккига кирмаган оналар.

- Бизда 10-12та.

Озодлик: Бу ҳам камайиб кетдими?

- Ҳозир биттами иккитами ҳужжат йиғдик шекилли.

Озодлик: Нима учун камайиб кетди?

- Асосий сабаби ҳозир оиланинг бюджетини ҳисобладик. Хонадон бюджетини ҳисоблайдиган бўлиб қолган. Хонадонда нечта одам бўлса, шунинг бюджетини, ойлигини ҳисоблайдиган бўлгандан бери у ошиб кетди. Шунинг учун бермайдиган бўлаяпти.

Озодлик: Оиланинг бюджетини ҳисобларди деганингиз нима деганингиз у?

- Эр-хотиннинг ойлигини ҳисоблаб ўртача мезон чиқарарди. Ҳозир буваси, бувиси, бирга турадиган укаси ëки уйда ишламайдиган 18дан ошга одам бўлса, шуларга икки энг кам иш ҳақи қилиб белгилаб шунақа қилиб ҳисоблаб чиқараяпти.

Озодлик: Боласи икки ëшга кирмаган ишламайдиган оналар қанча нафақа олишади?

- 108 минг. Кам таъминланган ҳам шунақа.

Озодлик: Ҳамма бир хил 108 минг оладими ëки ками 108 мингми?

- Бир хил, дейди Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раиси.

Норма.узга кўра, 21 сентябрдан бошлаб кучга кирган тартиб бўйича нафақа берилиши учун оила умумий даромади унинг аъзоларига бўлинганида ҳар бир аъзонинг даромади энг кам иш ҳақи (энг кам 1 иш ҳақи =$26,7) нинг 1,5 бараваридан ортиб кетмаслиги керак.

Икки маҳалла оқсоқоли билан ўтказилган савол-жавобдан нафақа бериш-бермаслик масаласини ҳал қилиш ҳуқуқи маҳалла қўмиталарига бериб қўйилгани аён бўлди.

Бу ҳуқуқдан эса, маҳалла оқсоқоллари юқоридан берилган топшириқни бажаришда ҳам фойдаланишмоқда.

Жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ўктам Пардаев пахта теримига чиқмаётган аёлларнинг боласи учун оладиган нафақа пуллари қирқиб ташланаётгани тўғрисида куни кеча хабар қилар экан,

- Нафақа олаëтган аëлларга маҳалла раислари “агар пахтага бирорта одам чиқармасанг, пособие пулинг берилмайди”, деб огоҳлантириб юрибди. “Агар ўзинг чиқа олмасанг, ўрнингга бирорта одам қўй ëки бирор жойдан одам топиб келиб тўлаб бўлса ҳам чиқар. Кейин пособиенгни чиқариб берамиз”, деган огоҳлантиришлар бўлаяпти, деган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:35 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG