Линклар

Покистонда Ал-Қоида етакчиларидан бири ўлдирилди


АҚШнинг "MQ-1 Predator" русумидаги пилотсиз учқичи.

АҚШнинг "MQ-1 Predator" русумидаги пилотсиз учқичи.

АҚШнинг пилотсиз учқичи Покистоннинг шимоли-ғарбий минтақасини бомбардимон қилгани натижасида Ал-Қоида гуруҳининг юқори лавозимли раҳбари ва камида тўрт аъзоси йўқ қилинди.

Ўз исми сир қолишини сўраган Покистон разведкаси расмийси Озодлик радиоси мухбирига АҚШ учқичи душанба куни Шимолий Вазиристондаги уйни нишонга олгани оқибатида Абу Каша Ал-Ироқий ўлдирилганини тасдиққлади.

Ал-Ироқий Ал-Қоида гуруҳи Покистонда уюштириб келган ҳужумлар ортида тургани айтилади.

Озодлик радиоси Покистон хизмати манбалари Мир Али шаҳри яқинида амалга оширилган ҳужумда Ал-Қоиданинг яна бир фаоли Абу Солиҳ “Туркий” ҳам ўлдирилганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG