Линклар

logo-print

Жанаўзен шаҳар собиқ ҳокими 10 йилга қамалди


Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳри собиқ ҳокими Орақ Сарбопеев.

Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳри собиқ ҳокими Орақ Сарбопеев.

Хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик ва коррупцияда айбдор деб топилган Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳри собиқ ҳокими Орақ Сарбопеев сешанба куни 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Манғистау вилоят суди Сарбопеевни оқлаш ҳақидаги аввалги суд қарорини бекор қилгач, у август ойида қайта ҳибсга олинган эди.

2011 йил декабрида Жанаўзен шаҳрида нефт заводи ишчиларининг норозилик намойиши пайтида 16 киши отиб ўлдирилганидан кейин Орақ Сарбопеев биринчи марта қўлга олинган эди.

Ҳукумат нефт ширкати маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинган бир неча расмийни жавобгарликка тортган.

Хусусан, Сарбопеевдан олдин 1999-2009 йилларда Жанаўзен шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган Жалғас Бабаханов 14 сентябр куни нефт ширкати маблағларини ўзлаштирганликда айбдор деб топилиб икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG