Линклар

logo-print
Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси олдида юзга яқин одам америкалик ҳаваскор режиссёр суратга олган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми ва Франциядаги сатирик журналда Муҳаммад Пайғамбар ҳажв қилинган суратлар чоп этилганига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Мазкур филм кўплаб давлатларда норозилик намойишлари ўтказилишига сабаб бўлди.

Айрим давлатларда Муҳаммад Пайғамбарни таҳқирловчи, деб кўрилган филм жойлаштирилган YouTube порталига тўсиқ қўйилди.

Бишкекдаги намойишда АҚШ элчихонаси вакили норозилар билан учрашиб, уларнинг талабларига расмий жавоб кейинроқ берилишини ваъда қилди.

Намойишчилар “филм ижодкорлари жазоланиши”ни талаб қилди. Озодлик радиоси Қирғиз хизмати мухбирига кўра, намойиш пайтида тартибни сақлаш учун қарийб 200 нафар милиция ходими элчихона яқинига жойлаштирилган.

Бир неча кун олдин Бишкекдаги Биринчи май туман суди “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмининг Қирғизистон ҳудудида тарқатилиши ва намойиш этилишини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG