Линклар

БМТ: АҚШ президенти зўравонликка сабаб бўлган филм, Эрон ҳақида сўзлади


АҚШ Президенти Барак Обама 25 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясида қиладиган нутқида мусулмон давлатларда норозиликларга сабаб бўлган филмга тўхталди.

Америкалик ҳаваскор режиссёр суратга олган Ислом дини ва Муҳаммад Пайғамбар таҳқирланган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига қарши мусулмон давлатларда уюштирилган норозилик намойишларида ўнлаб одам ўлди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, президент Обаманинг Бош Ассамблеяда сўзлаши кутилаётган нутқидан келтирилган иқтибосда сўнгги икки ҳафта давомида рўй берган зўравонликлар “нафақат Америкага қарши ҳужум” балки, “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ғояларга қилинган ҳужум” экани қайд этилган.

Обама ўз нутқида Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий қуролни қўлга киритишига йўл қўймаслигини яна бир марта таъкидлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG