Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:56

Табобатнинг қайси бири маъқул?


Бугунги баҳс майдонида анъанавий ва ноанъанавий даволаш усуллари афзалликлари ва салбий жиҳатлари ҳақида замонавий тиббиёт ва халқ табобати вакиллари баҳслашади.


Жорий ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ноанъанавий табобат усуллари мавзусига бағишланган халқаро конференция ўтказилади. Бу конференцияга Марказий Осиё давлатларидан ҳам табиблар таклиф этилган.

Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда анъанавий медицинадан ташқари халқ табобати кенг тарқалаётганини кўриш мумкин.

Ўзбекистонда Ўзбек халқ табобати академияси ҳам ташкил қилинган.

Ўзбекистонликлар орасида “дўхтирлар ҳеч нарса қила олмади, табиблардан шифо топдим” дегувчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Бироқ, айни пайтда, анъанавий тиббиёт вакиллари, табиблар қиладиган муолажалар исботланган фактларга асосланмаган дея, уларнинг даволаш усулларини кескин рад қиладилар.

Тиббий докторлар фикрича, ҳар бир касаллик пухта ташҳис қилиниб, шундан сўнг муолажани бошлаш керак.

Бугунги баҳс майдони ана шу ҳақда. Анъанавий ва ноанъанавий даволаш усуллари афзалликлари ва салбий жиҳатлари ҳақида замонавий тиббиёт ва халқ табобати вакиллари баҳслашади.

Баҳслашувчилар Бухоро вилоятининг Олот туманида шифокор бўлиб ишлаётган 32 ёшли Суҳроб Давлатов ва Ўзбекистондаги “Малҳам” табобат маркази раҳбари, табиб Абдуқодир Сатторов.

Суҳроб Давлатов: Мен бир нарсани аниқ айтаман, ноанъанавий медицина ҳеч қачон доказателний медицинани ўрнини эгаллай олмайди. Масалан экстренний ёрдамларга, жонлантирувчи бўлимларга ноанъанавий табобат ёрдам беролмайди. Иккинчидан, юқумли касалликлар бўлимига ҳам у ёрдам беролмайди. Табибман деб айтиб юрганларни кўпчилиги ҳаттоки медицина даволаш ожиз бўлган касалликларни "даволаш" даражасига ҳам боришади, лекин ёрдам берамиз деб, зарар келтириб қўйишади....

Абдуқодир Сатторов: Бу врач тўғри гапиряпти, масалан халқ табобатининг таъсир қилолмайдиган жойлари борки, замонавий медицинасиз бўлмайди. Масалан юқумли касалликларга анбиотиклар тез таъсир қилади. Табиблар рак касалликларни биринчи стадиясида даволаш мумкинлигини исботлашяпти. Бир неча табибларимиз медицина ожиз бўлган ракларни даволашяпти. Замонавий медицина билан халқ табобатини қўшиб олиб бориш керак...

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:19 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG