Линклар

Путин маст ҳайдовчиларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришга чақирди


Россия Президенти В.Путин Маданият ва санъат кенгаши йиғилишида, 2012 йил 25 сентябр

Россия Президенти В.Путин Маданият ва санъат кенгаши йиғилишида, 2012 йил 25 сентябр

Россия Президенти Владимир Путин маст ҳайдовчиларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришга чақирди.

Президентнинг Маданият ва санъат кенгаши йиғилишида сўзлаган Путин маст ҳайдовчилар қатъий жазога тортилиши керак, деди.

Шанба куни Москвада маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчи етти кишини босиб ўлдирганидан кейин автоинспекторлар пойтахтда ўтказган рейдда 80дан ортиқ маст ҳайдовчи қўлга олинди.

2012 йил январ ойидан бери Москвада етти мингдан зиёд маст ҳайдовчи инспекторлар томонидан ушланган.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, январ – август ойларида маст ҳайдовчилар пойтахтда содир этган аварияларда 15 киши ўлган, 205 одам жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG