Линклар

БМТ: Обама зўравонликка сабаб бўлган филм, Сурия ва Эрон ҳақида сўзлади


Ню Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеянинг 67-йиллик сессияси бошланди.

Йиғилишда сўзлаган АҚШ Президенти Барак Обама мусулмон давлатларда норозиликларга сабаб бўлган филмга тўхталди.

Обама америкалик ҳаваскор режиссёр суратга олган Ислом дини ва Муҳаммад Пайғамбар таҳқирланган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми нафақат мусулмонлар балки Американи ҳам ҳақорат қилганини айтди.

АҚШ президенти икки ҳафтадан бери жавом этаётган ҳужумлар нафақат Америкага балки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ғояларга ҳам қилинган ҳужум эканини урғулади.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режими қулаши шарт эканини айтган Обама Эронни мазкур режимни дастаклаётганликда айблади.

Эрон масаласига тўхталган Барак Обама Эроннинг ядровий дастури масаласини дипломатик йўл орқали “ҳал қилиш вақти чексиз эмас”лигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG