Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг футбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида Хитой жамоасига қарши дуранг ўйнади.

Учрашувдаги ҳисобни 15-дақиқада ўзбекистонлик ўсмирлар очиб беришди. Голга Жасур Болтабоев муаллифлик қилди.

Биринчи бўлим сўнгида хитойлик Ху Жингхан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ўйин иккинчи бўлими асосан Ўзбекистон терма жамоаси устунлигида ўтди, бироқ ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, Эронда ўтаётган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бир дуранг ва бир ғалаба билан 4 очко қозониб, гуруҳда биринчиликни сақлаб қолишди.
XS
SM
MD
LG