Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияда давом этаётган қирғинни тўхтатиш учун бутун дунё мамлакатларини бирлашиб ҳаракат қилишга чақирди.

Сешанба куни БМТ Бош Ассамблеясининг 67-сессиясида чиқиш қилган Бан Ки Мун 18 ойдан бери давом этаётган тўқнашувларни “глобал оқибатларга эга ҳудудий фожеа” дея атади.

Бош котибдан фарқли ўлароқ Барак Обама АҚШ ҳукумати президент Башар Ассадга қарши курашаётган сурияликларда ёрдам беришини ваъда қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашида таклиф этилган президент Ассад ҳукуматига қарши ҳарбий чораларга Россия ва Хитой вето қўйган эди.

Бироқ Қатар Амири Шайх бин Халифа Ал Таний Араб давлатлари “Сурияда ҳокимиятни тинч йўл билан алмашиши учун” интервенция чорасини қўллаши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG