Линклар

logo-print
Туркиянинг жанубий-шарқий ҳудудида рўй берган ва ҳарбийларга қаратилгани айтилаётган бомба портлашида камида 5 аскар ҳалок бўлди.

Маҳаллий матбуотга кўра, портловчи моддалар билан тўлдирилган ва йўл четига қўйилган машина ҳарбийлар транспорти ўтиб кетаётган вақтда портлатилган.

Портлаш сешанба куни асосан этник курдлар истиқомат қилувчи Тунжели шаҳрида рўй берди.

Айни дамда портлаш учун масъулиятни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG