Линклар

ФИФА 30 октябр куни “Олтин тўп-2012” учун даъвогарлик қилаётган футболчиларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилади.

Рўйхатга 23 футболчи кириши айтилмоқда.

Дастлабки овоз беришдан сўнг рўйхатда фақат уч футболчи қолади.

Йилнинг энг яхши футболчиси номи жамоа сардорлари, мураббийлар ва спорт журналистлари томонидан берилган овозлар миқдорига қараб аниқланади.

“Олтин тўп-2012” мукофоти 2013 йилнинг 7 январида ФИФА тарафидан уюштирилган тақдимот маросимида ўз эгасига топширилади.

Ўтган йили “Олтин тўп” мукофоти “Барселона” клуби ўйинчиси Леонел Мессига топширилган эди.
XS
SM
MD
LG