Линклар

Ўзбекистонда мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш қонуни кучга кирди. Қонунда "хўжалик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашиш учун жавобгарлик"ка тортилиши назарда тутилган.

Расмий матбуотда янги қонунни қабул қилишдан мақсад, Ўзбекистондаги хусусий ширкатлар учун бизнес муҳитини яхшилаш, хусусий ширкатларнинг ўзларининг мол-мулкига бўлган ҳуқуқларини янада кучайтириш экани айтилади.

Ўзбекистонда мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш ҳақидаги янги қонун МТС мобил алоқа ширкати билан Ўзбекистонда юз берган можародан кейин қабул қилинмоқда.

МТС Ўзбек расмийларини ўзларининг Ўзбекистондаги шўъба корхонасига тегишли 700 миллион долларга тенг мол-мулкини ноқонуний ўзлаштирганликда айблайди.
XS
SM
MD
LG